Сабр, шукр ва ҳузур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўз суҳбатларидан бирида шундай деган эдилар:
«Руҳий тарбия устозлари мусибат пайтида банданинг аҳволи ҳақида сўз юритиб, бирлари: «Мусибатга сабр қилиш керак», дебдилар. Иккинчилари: «Фақат сабрнинг ўзи етмайди, шукр ҳам қилиш керак» дебдилар. Чунки Аллоҳ таоло банданинг сабрига яраша унга ажр беради. Бунга албатта шукр қилиш керак. Учинчилари эса: «Фақат сабр ва шукрнинг ўзи етмайди, энди мана шу мусибатдан ҳузур ҳам қилиш керак. Мана шу энг олий нуқтадир» — деган эканлар».

Аслида биз сабрни ҳам, шукрни ҳам, ҳузурни ҳам эплай олмадик. Аммо, ҳозирги ҳолатда мен бу ҳикматни шундай тушундим: Шайхнинг вафоти мусибати ҳам Аллоҳнинг тақдири, унга исён қилишга банданинг ҳақи йўқ. Шукр қиламизки, Аллоҳ у кишининг илмини бизларга қолдирди, иншааллоҳ у зотнинг шогирдлари бу илм машъаласини ўчирмайдилар. Ҳузур қиламизки, ҳазратдан бизга катта илмий мерос – китоблар, сайтлар, аудиомаърузалар қолди. Уларни доим ўқиб ва уқиб ҳузур-ҳаловат топамиз…

One thought on “Сабр, шукр ва ҳузур

  1. Assalomu aleykum, Davronbek aka. “odnoklassnki” saytida ham ziyouz.com dan guruh yuritsak bo’ladimi, faqat bunchalik tez emasu, sekin-sekin ziyouz.com saytidan maqolalarni berib borsak degandim.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *